«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 28 январь, №12) сонида ўқинг

Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси бугунги ва эртанги ҳаёт дастури. Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидаги “йўл харитаси” деб баҳоланаётган Мурожаатнома ҳокимлар, корхона-ташкилот раҳбарлари, олим-у мутахассислар, оддий фуқаролар онгида нималарни ўзгартирди? Улар ушбу дастурни ҳаётга татбиқ этиш учун қандай ишлар олиб боришни мақсад қилишди?

***

Кейинги уч-тўрт ойда ун ва ноннинг нархи анча кўтарилди. Хўш, нега нон бирданига салкам икки баробарга қимматлашиб кетди? Нархнинг ошиб кетишига асл сабаб нима? Тўғри, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида нон нархлари устидан давлат назорати тўхтатилди. Натижада қолипли нон ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархида сотадиган бўлди. Нима, эркин нарх белгилангани нон нархининг икки баробарга ошишига сабаб бўлдими?

***

Ҳар куни таҳририятга икки-уч нафар ўқитувчи газетага мақола бериш учун келади. Айримлари нималарнидир қоралаб келган бўлса, бошқалари қайси мавзуда мақола ёзишни маслаҳат сўрайди. Бировлари интернет сайтдан ёки китобдан кўчириб ҳам келади. Хўш, ўқитувчига мақола ёзиш нега керак? Аввалига мен ҳам ўқитувчиларнинг “Мақола чиқаришим керак экан”, деганига тушунмадим. Билсам, ўқитувчи дарс соатидан ташқари устама пули олиш учун газетада мақоласи чиққан бўлиши керак экан…