«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 3 март №28) сонида ўқинг
Қўшработ тумани Жўш қишлоғида «Обод қишлоқ» дастури доирасида бунёд этилган ўнлаб иншоотлар фойдаланишга топширилди. Хусусан, вилоят марказидан 140 километр узоқлиқда жойлашган бу қишлоқда бахши-шоир Эргаш Жуманбулбул ўғлининг янгитдан бунёд этилган кўркам мақбараси, ҳайкали ва мемориал музейи, эҳтиёжманд, тураржойга муҳтож оилалар учун 70 дан ортиқ янги уй-жойлар, шинам иншоотлар, маҳалла фуқаролар йиғини, туман ички ишлар бўлимига қарашли 14-сонли ички ишлар бўлинмаси, 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти, деҳқон бозори, туман тиббиёт бирлашмаси Жўш филиалининг янги замонавий бинолари халққа хизмат кўрсатишни бошлади. 2020 йил баҳорининг илк куни жўшликлар учун унутилмас онларни олиб келди.
***
Вилоят ҳокимлиги томонидан Каттақўрғон туманида ташкил қилинган сайёр қабул қай жиҳатлари билан бошқаларидан фарқ қилди? Туманда шу пайтгача 69,5 гектар ер майдонини ўзлаштирилган, ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олганлик билан боғлиқ 361 та ҳолат аниқланган. Хўш, бу масалалар билан боғлиқ мурожаатлар қандай ҳал этилди? Сайёр қабул давомида нега шу ерда бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил қилинмайди? Банклар шу ерда ўз хизматларини тарғиб қилиши самара бермайдими?
***
Пайариқ туманида Деҳқонобод деган жой бор. Уни бировлар шаҳарча деса, бировлар қишлоқ дейди. Хўш, бунинг қай бири тўғри? Бундан етти йил олдин шаҳарча мақомини олган қишлоқ одамларнинг ёдидан кўтарилиб кетган. Аммо буни солиқчилар асло эсдан чиқаришмаган кўринади. Ер солиғини шаҳарча типидаги миқдор бўйича тўлаб келаётган аҳоли нимадан норози? Бу ерда яратилган инфратузилма шаҳарча талабларига нечоғли жавоб беради? Аҳоли қандай шароитда турмуш кечирмоқда?