«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 30 январь, №13) сонида ўқинг

МДҲ минтақасида Ислом Каримов тажрибали, узоқни кўра биладиган ва прагматик сиёсатдон сифатида улкан обрў қозонган эдилар. Ўзаро суҳбатларда у кишини “сиёсатнинг метин қояси” деб таърифлашар, биринчи галда ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишдаги саботу қатъияти боис ҳурмат қилишар эди. Ислом Абдуғаниевичч дунёда рўй бераётган ҳодисалар юзасидан ҳеч қачон популистик баёнотлар бермаган, сиёсий ўйин қилмаган. Бошқаларга ёқадими, йўқми – бундан қатъи назар, ҳамиша, энг аввало, Ўзбекистон манфаатларидан келиб чиқиб ўз фикрларини билдирган...

***

Узоқ йилдан сўнгги иқрор: юртимизда камбағал аҳоли бор. Нафақат бор, балки мамлакатимизда 4-5 миллион аҳоли кам таъминланган ҳисобланади. Шунинг учун 2020 йилда Ўзбекистонда Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади. Хўш, бизда инсон тараққиёти индекси қандай? 2019 йилги рейтингда Ўзбекистон нечанчи ўриндан жой олди? Камбағалликни енгиш учун нима қилиш, қандай тадбирлар, лойиҳалар ишлаб чиқиш керак? Булар қанча вақтда ўз самарасини беради?

***

- Бўйим 170 сантиметр бўлса, айб мендами? Бу дарслардан қолиш дегани эмас-ку?

- Бўйим, ташқи кўринишим барча талабларга мос келар экан. Биринчи курсдан буён аксарият тадбирларга, меҳмонларни кутиб олиш маросимларига чақиришади. Тўғри, агар бир-икки бор бўлса, малол келмайди. Аммо бу ҳол тез-тез такрорланса, дарслардан қоламиз-да.

Бу – талабаларнинг гапи. Хўш, меҳмонларни кутиб олиш учун маданият бўлимларида ишлайдиган қизлар йўқми? Улар учун тўрт фаслга мос кийимлар-чи?