«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 4 январь, №1) сонида ўқинг
Вилоят ҳокими Э.Турдимов йилнинг биринчи иш кунини ёшлар муаммоларини ҳал этишга бағишлади. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида жойларда ёшлар билан учрашувларни ҳар ҳафта ўтказиш лозимлиги, ўтказганда ҳам номигагина эмас, оғир шароитда яшаётган, муаммолари мавжуд, ёрдамга муҳтож, уюшмаган йигит-қизлар иштирокини таъминлаган ҳолда ташкил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ҳоким «Чоршанба – ёшлар куни», деб эълон қилинишини таклиф қилди.
***
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият кўрсатаётган Халқ қабулхоналари 2019 йилда қандай ишлади? Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни нечоғли йўлга қўйди? Фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ортиқча вақт йўқотиши ва турли идоралар ўртасида сарсон бўлишининг олдини олиш учун муносиб хизмат қила олдими? Умуман, Халқ қабулхоналарига йил давомида қанча мурожаат келиб тушди? Уларнинг ечим қандай бўлди?
***
Самарқанд шаҳрига тез-тез келиб турасизми? Регистон майдонига-чи? Бу ердаги Мирзо Улуғбек, Тиллакори, Шердор мадрасалари деворларидаги араб имлосида ёзилган нақшинкор битикларга кўзингиз тушганми? Сизнингча, бу битикларда қандай маъно акс этган? Газетамизнинг учинчи саҳифасидаги «Мадрасалар деворларида қандай мисралар битилган?» мақоласини ўқисангиз бунга жавоб топасиз.