Зеленский Қримни қайтариб олишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди
Украина Қримни қайтариш учун ҳарбий ҳаракатларга тайёрланмоқда, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
"Ҳарбий қадамлар бор, биз уларга тайёрланяпмиз. Техникавий тайёргарлик кўриляпти, қурол-яроғ, кучайтирилиш, бригадалар тузиш, турли тоифадаги ҳужум бригадаларини шакллантириш, одамларни машғулотларга жўнатиш, нафақат Украинада, балки бошқа давлатларда ҳам амалга оширилмоқда”, деди Зеленский ОАВ учун ўтказилган матбуот анжуманида Қримни бу йил босиб олиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан. Бироқ бу борада муддат ҳақида маълумот бермади.
2022 йилнинг ноябрида Зеленский Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида, агар кимдир Украинага Қримни “ноҳарбий йўл билан” қайтаришни таклиф қилса, буни маъқуллашини айтган эди. Кейин Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Зеленскийнинг баёнотини Россия Федерацияси ҳудудларини бегоналаштириш ҳақидаги мунозара сифатида қабул қилишини таъкидлади. "Бунга гап бўлиши мумкин эмас", деди у.
2014 йил февралида Украинадаги давлат тўнтаришидан сўнг Қрим ва Севастополь ҳукумати Россия билан бирлашиш бўйича референдум ўтказди. Унда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 80 фоиздан ортиғи иштирок этди, мос равишда 96,7 фоиз ва 95,6 фоиз Россия Федерацияси билан бирлашиш учун овоз берди. 2014 йил 18 мартда Россия президенти Владимир Путин Қрим Республикаси ва Севастополни Россия Федерацияси таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимни имзолади ва 21 март куни ҳужжат Федерал Мажлис томонидан ратификация қилинди...