Иш фаолиятини тугатган самолётлар ёкифойдаланишдан чиқарилган ҳаво кемаларининг иккинчи ҳаёти

Ушбу ҳаво кемалари осмонда озмунча меҳнат қилмади, фойдаланишдан чиқарилгачахлатхонадаги темир уюмга айланиш ўрнига, улар ерда ўзига янги иш топди. Энди кабинада учувчилар ўрнига сайёҳлар яшайди, иллюминатордан булутларни кўрмайсиз, қанот остида эса осонгина барбекю панжараси ёки болалар ўйнаши учун қум тўлдириб қўйилган катта яшикни топишингиз мумкин.

Бугун сиз учун энг қизиқарли истеъфодаги самолёт ва вертолётларни топдик. Демак, хавфсизлик камарларингизни тақинг, улар бўйлаб саёҳатни бошлаймиз!

Болалар боғчаси, Грузия

Грузия пойтахтидан 11 километр узоқликда жойлашган Рустави шаҳрида эҳтимол дунёдаги энг яхши болалар боғчаси бор. Нега дейсизми? Чунки у бир пайтлар “Грузия ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли бўлган ҳақиқий Як-40” самолёти бортида жойлашган. Бу ерда ҳамма нарса одатдагидек: кабина, фюзеляж, қўниш мосламаси, қанотлар ва траплар. Қанот остида арғимчоқ ва қумдон, салонда эса жуда кўп ўйинчоқлар бор. Лекин буларнинг барчаси Як-40 самолётининг ҳақиқий босиш тугмалари ва рул чамбари билан рақобатлаша оладими? Гуруҳ бор-йўғи 15 нафар боладан иборат бўлиб, куннинг ҳар дақиқаси режалаштирилган. Талабгорлар кўплиги туфайли бундай ғайриоддий болалар боғчасига кириш жуда қийин.

Jumbo Stay” меҳмонхонаси, Швеция

1976 йилда ишлаб чиқарилган 450 ўринли Boeing 747-212B Стокгольмдаги Арланда аэропортига кираверишда туради. Самолёт 2006 йилда сотиб олинган, ўша пайтда салон бутунлай демонтаж қилинди. Унда ҳаммаси бўлиб, 76 та хона, жумладан, бир нечта икки кишилик қулай ётоқхоналар, шунингдек, учувчининг собиқ кабинасида люкс хона жиҳозланган. Унчалик кенг бўлмаган ваннахоналар ҳам бор, бундан ташқари, эгалари самолёт ичига меҳмонлар нонушта қилиб олишлари учун Jumbo Stay” кафесини сиғдиришга муваффақ бўлишди.

Runway 34” ресторани, Швейцария

Цюрих аэропортининг рўпарасида, махсус қурилган ангарнинг марказида Ил-14” самолётидан ясалган “Runway 34” ресторани жойлашган. Меҳмонлар самолёт салонида ёки унинг ёнида столда ўтиришлари мумкин, бутун ресторан (ва самолётнинг ўзи) дунёнинг турли ошхоналаридан таомлар тақдим этиладиган зоналарга бўлинган. Ушбу Ил-14нинг собиқ биринчи синф кабинаси жойида эгалари сигара зонасини яратган.

Winvian Farm” фермаси, Коннектикут

1968 йилда ишлаб чиқарилган “Sikorsky Sea King Pelican HH3F” соҳил қўриқлаш хизматида бўлган вертолёт ташқарида эмас, балки уйда ўтиради. Аниқроғи, ҳар куни ижарага бериладиган элита ёзги уй ичида улкан парракли вертолёт корпуси мавжуд. Ҳожатхона, икки кишилик ётоқхона ва бошқа барча қулайликларга эга ҳаммом Сикорскийдан ташқарида жойлашган бўлиб, фюзелажда фақат оддий ошхона ва бир нечта ўриндиқлар мавжуд. Умуман олганда, бу уй меҳмонхонадаги вертолёт кўпроқ бадиий объект сифатида хизмат қилади, унинг функционаллиги жуда чекланган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.