Ҳалокатли кўл. Унга тушган жонзот тошга айланади
Британиялик фотограф Ник Брандт томонидан 2011 йилда олинган даҳшатли суратлар бутун дунё бўйлаб тарқалди.
Ҳар йили Натрон кўли Шарқий Африканинг юзлаб аҳолиси учун қабристонга айланади. Ўлим ҳайвонларни тўсатдан ўз домига тортади ва уларнинг қолдиқлари беихтиёр юнон афсоналаридаги қаҳрамонларга ўхшаб, тош қотади.
Қизиқ, Танзания кўлининг қанотли меҳмонларини нима ҳалок қилади ва сувга шўнғиган одам ҳам тошга айланиб қолиши мумкинми?
Ўлим водийси
Танзания шимолидаги жуда шўр ишқорли Натрон кўлининг чуқурлиги атиги 3 метрни ташкил қилади. Ёзда ҳаво ҳарорати 50 даражага кўтарилгач, сув ҳавзаси саёз бўлиб қолади ва унинг қуриган қирғоқлари сайёҳларга юзлаб бахтсиз қушлар фожиасини очиб беради.
Ҳайвонлар юпқа минерал плёнка билан қопланган. Фотосуратларда уларнинг қиёфалари шунчалик табиийки, гўё бир лаҳзадан сўнг улар жойидан қўзғаладигандек. Мавжудотлар даҳшатли тасодиф туфайли кутилмаганда ҳалок бўлганлиги яққол кўзга ташланади.
Сув омбори ҳақиқатан ҳам ёмонотлиғи билан довруғ қозонган. Сувининг pH даражаси дезинфекциялаш ва тозалаш учун ишлатиладиган аммиак ёки натрий гидроксиднинг концентрланган эритмалари билан таққосланадиган юқори ишқорий муҳит кўрсаткичлари бўйича 11 баллга тенг.
Бундай тажовузкор муҳит “Ол Дойне Ленгаи”вулқонининг фаолияти оқибатида шаклланган. Асрлар давомида кўлдаги вулқондан оқиб келадиган аралашма том маънода кўл тубида кичик қозиқларда ётади. Ҳатто энг экстремал спорт ишқибозларига ҳам бу ерда сузишга рухсат берилмайди.
Цианобактериялар фаолияти натижасида сув қизил рангга бўялган. Бактерияларнинг кўпайиши ва кўлнинг ранги унинг шўрлигига боғлиқ. Ёмғирли мавсумда сув яна одатий кўк рангга эга бўялади.
Натронга тушган жонзот тошга айланади, деган гап ростми?
Асосан кўчманчи қушлар кўл қурбонига айланади, деб тахмин қилинади. Қушлар ер юзасига жуда яқин келиб, бор кучи билан сувга қулайди. Қайтиб учиб кетишнинг иложи бўлмайди. Ҳайвон чўкиб кетади ва кальцийлашиб, мумияга айланади.
Айтиш керакки, Натрон бутунлай жонсиз ҳам эмас. Дунёдаги пушти фламинголарнинг 75 фоизи унинг қирғоқларида туғилар экан. Уя қўйиш жойи тасодифан танланмаган. Ҳудудда қушларни безовта қиладиган йиртқичлар йўқ. Сувнинг ўзида, тасаввур қилинг-а, ишқорий муҳитга бардош бера оладиган тилапия туридаги балиқларнинг иккитури сузади.
Бугун кўл оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Танзания ҳукумати Натрон дарёсини тўйдирадиган дарёда гидроэлектр тўғон қуришни режалаштирмоқда. Агар шундай бўлса, сув омбори қуриб, бутун экотизимнинг нобуд бўлишига таҳдид солади.
Экологлар бонг урар экан, маҳаллий африкаликлар аллақачон бу ерда завод қуришга ва қуритилиши режалаштирилган кўл тубидан туз қазиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Келажакда бу ҳайратланарли жой бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.