Улкан одамлар: ҳақиқатми, афсона?
Жаҳоннинг жуда кўп халқларида ўтмишда сайёрамизда улкан одамлар яшагани ҳақида афсоналар сақланиб қолган. Хўш, чиндан ҳам улар бўлганми?
1889 йил Лондоннинг “Pall Male Gazete” нашри кутилмаганда шов-шувли мақола эълон қилди. Унда айтилишича, қўшни Францияда ғайриоддий улкан одам суяклари топилибди: Кютессон қишлоғида яшовчи деҳқон томорқасида ишлаётганда ер ўпирилиб, 10 фут чуқиурликдаги ўрага қулаб тушибди ва улкан одам склетига дуч келибди. Топилмани ўрганган мутахассислар бу жойда қачонлардир улкан одамлар яшаган, деган хулосага келган. Бундай хабарларни бошқа матбуот наширларда ҳам учратиш мумкин.
Мисол учун, 1890 йил июнь ойида Лондоннинг яна бир бошқа газетаси “The Globeda” антрополиг Жорж Ваше де Лапуж Кастел поле - Лез қишлоғида қадимги қабристонда улкан одам суяк парчаларини аниқлаган. Бу жой Франция жанубидаги йирик шаҳар бўлган Монпелле яқинида экан. Склет бўйи 3,3 метр бўлган одамга тегишли эди. 1894 йилда бу жойларда яна бўйи 3 метрдан 4,5 метргача бўлган улкан одамлар склетлари топилган.
Ҳайратланарлиси, бундай улкан одамлар склетлари океан ортида - АҚШда ҳам топилган. Тадқиқотлар сайёрамизда ўтмишда ҳақиқатан ҳам улкан одамлар яшаганини кўрсатмоқда. Афсонага айланиб кетган бу хабарлар аслида ҳақиқат экан. Ҳозирда сайёрамизнинг турли жойларида топилаётган ашёвий далиллар буни тасдиқламоқда.
Энди тадқиқотчилар олдида бу аждодлар қандай пайдо бўлган, қандай тарқалган, нима билан шуғулланган, деган саволларга жавоб топиш вазифаси турибди.
Т.Шомуродов тайёрлади.