Каттақўрғонда ҳарбийлар устозларини байрам билан қутлади

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Хусусан, қутлуғ айём, яъни Устоз ва мураббийлар кунида ҳам барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва мураббийларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.

Жумладан, Каттақўрғон гарнизонида йигитлик бурчини ўтаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳам ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этиб келаётган ўқитувчи ва мураббийларининг меҳнатини юксак баҳолаб, байрам билан қутлашди.

Юксак масъулиятли, машаққатли ва шарафли меҳнати давомида катта зафарларни кўзлаган ҳарбий хизматчиларнинг самимий тилаклари ва совғалари соҳа вакилларининг кўнглини тоғдек кўтарди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.