Жапаров "Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон" темирйўли мамлакат иқтисодиётига қанча даромад келтиришини айтди

Бу ҳақда Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга таяниб, «Sputnik Қирғизистон» хабар берди.

Қирғизистон раҳбари Тўқтўғул тумани аҳолиси билан учрашувда бу бўйича гапирган.

«Ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда. Агар бу жараён кузга қадар якунланса, 2023 йил йўл қурилиши бошланади. Агар уч давлат ҳамкорликда ишласа, бу йўл 3-4 йилда қуриб битказилади. Даромад эса «Қамбар-Ота-1» ГЭСи ва «Қумтор» олтин конидан кам бўлмайди, камида 200 миллион долларни ташкил этади», деди Садир Жапаров.