9 та авария холатидаги уйлар таъмирланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 1921-1991 йилларда қурилган ва авария ҳолатига келиб қолган кўп хонадонли уйларни аниқлаш тўғрисида”ги фармойишига асосан вилоятимизда мавжуд 1665 та 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли уй-жойлар хатловдан ўтказилган. Хатлов натижаларига кура жами 9 та (Самарқанд шаҳрида 3та, Каттақўрғон шаҳрида 3 та, Пастдарғом туманида 1 та, Самарқанд туманида 1 та ва Нарпай туманида 1 та) авария ҳолатида эканлиги гумонда бўлган кўп қаватли уйлар аниқланиб, таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.