Жиноят ишлари бўйича суд судья ва ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича “Раис кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди
Жорий йил 18 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича судлар судьялари ва ходимлари ўртасида суднинг касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси ўтказилди.
Қизғин кураш ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига амал қилган ҳолда ўтган ушбу спорт беллашувида 24 нафар судья ва суд ходимлари иштирок этди.
Беллашувлар якунида жиноят ишлари бўйича вилоят судининг статистика ва таҳлил бўлими бошлиғи А.Тўйчиев фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, вилоят суди судья катта ёрдамчиси С.Турсунов иккинчи ўринни, Ургут тумани суди судьяси А.Аҳмадов учинчи ўринни эгаллади.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди.