Нобел мукофоти совриндори “Ипак йўли” ТХУнинг биринчи фахрий профессори
“Ипак йўли” туризм халқаро университетида ўтказилган тадбирда Туризм ва спорт вазири, олийгоҳ ректори Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Нобел мукофот совриндори Азиз Санжарга университетнинг фахрий профессори унвонини тантанали равишда топширди.
Кимё фанлари бўйича юксак мукофоти соҳиби, АҚШ Миллий фанлар академияси аъзоси Азиз Санжар мазкур университетнинг биринчи фахрий профессори ҳисобланади.
- Кейинги йилларда Ўзбекистонда илм-фан ривожланяпти, туризм соҳасида янгиликлар бўляпти, - дейди Азиз Санжар. – Бугунги учрашувда ўзбек ёшларининг интилиши, илм-фанга, тил ўрганишга бўлган қизиқишини кўриб хурсанд бўлдим. Бу юртда улар учун яратилаётган имкониятлар сабаб, буюк кашфиётчилар етишиб чиқишига ишонаман.
Биокимёгар олим учрашувдан сўнг университет фаолияти билан ҳам танишди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.