Ўзбекистон Сурия ва Ироқдаги 200 нафардан зиёд фуқароларини Ватанга қайтармоқчи
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бу борада халқаро миқёсда фаол ишлар олиб борилаётганини маълум қилди, деб ёзади Sputnik.
БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия раислигида мамлакат Ироқ ва Суриядан 235 кишининг қайтишини кутаётганини билдирди.
Ўзбекистон ТИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг РИА Новостига маълум қилишича, ҳозирда халқаро миқёсда фаол ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. Уларнинг 48 нафари аёллар, 106 нафари болалар бўлиб, алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан олиб чиқилган.
Суриядан қайтарилган, турли оғир ҳаётий қийинчиликларни бошдан кечирган Ўзбекистон фуқароларига Ҳукумат ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Жумладан, уларнинг соғлиғини қайта тиклаш ҳамда жамиятга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.