Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Қўшработга Қирғизистондан ҳисори қўйлар келтирилди

Самарқанд вилоятида хориж давлатларидан наслдор қўй ва эчки олиб келиш, маҳаллий қўйлар наслини яхшилаш бўйича тизимлии ишлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, Қўшработ туманидаги “Камрон Жавоҳир чорвалари” фермер хўжалиги Қирғизистондан 170 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига 600 бош ҳисори қўй келтирилади.

Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичига асосан туманга 450 бош ҳисори қўй зотлари келтирилди. Айни кунларда бу зотдор қўйлар ветеринар мутахассислар томонидан карантин назоратига олиниб, зооветеринария кўригидан ўтказилди. Энди наслчиликка ихтисослашган ушбу фермер хўжалиги тасарруфидаги 315 гектар ер майдонига келтирилади.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.