Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

“Адолат” СДП вилоят кенгаши томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлимида ўтказилган семинар-тренингда сайловларда муносиб иштирок этиш, бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ва вазифалар хусусида сўз юритилди.

- Сайловлар олдидан партия ходимларининг билим ва малакасини ошириш, шу жумладан, Сайлов кодексидаги янгиликлар билан яқиндан таништириш, муҳим аҳамиятга эга, - дейди “Адолат” СДП вилоят кенгаши М.Бобобекова. – Бугунги семинар айни шу мақсадда ташкил этилди. Семинарда шунингдек, партиянинг самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, сайлов жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш юзасидан ҳам атрофлича фикрлашиб олинди.

Шу жиҳатдан семинар-тренинг ўтган давр мобайнида тўпланган тажрибаларни умумлаштириш, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни пухта режалаштириб олишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Семинар иштирокчиларига сиёсатшунос олимлар, соҳа мутахассислари, хусусан, профессор Ф.Набиев, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилоят раҳбари Ф.Рахматов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Ф.Тошев, Олий Мажлис Сенати аъзоси Н.Раббимова, парламент қуйи палатаси депутати, сиёсий фанлар доктори Қ.Жураев, вилоят Адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси О.Муҳаммадиев, Пастдарғом туман ҳокимлиги бош юристконсулти А.Тошбековлар томонидан партиянинг сайлов кампаниясида самарали иштирокини таъминлаш юзасидан зарур таклиф ва тавсияларини берди.

Улар томонидан маҳорат дарслари ўтказилиб, белгиланган масалалар юзасидан амалиётдан келиб чиқиб ҳаётий мисоллар келтиришди. Уч кун давом этган семинар-тренингда нотиқлар ўз тажрибаларидан сўзлабгина қолмай, айрим муаммоли вазиятларни ҳам ўртага ташлади. Уларнинг ечими юзасидан фикр-мулоҳаза алмашинди.

Семинар-тренинг якунида барча иштирокчиларга сиёсий жараёнларга тайёргарликка оид ва фаолият давомида фойдаланишга мўлжалланган китоблар жамланмаси тарқатилди.

Лола Сайидова,

“Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби.