Жазирама иссиқ туфайли Саудия Арабистонида юзлаб зиёратчилар ҳалок бўлган
- 19.06.2024 14:19
- 200
- Хориж
Ҳаж зиёрати чоғида 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Маккада ҳаво ҳарорати 51 даражадан ошди, деб хабар бермоқда AFP араб дипломатларига таяниб.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг камида 323 нафари мисрлик бўлиб, бир кишидан ташқари барчаси жазирама туфайли ҳалок бўлган. Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, ҳалок бўлганларнинг камида 60 нафари иорданияликлардир.
Миср расмийсининг тушунтиришича, қурбонлар сони рўйхатдан ўтмаган зиёратчиларнинг кўплиги билан боғлиқ, уларнинг келиши ёрдам лагерларида тартибсизлик келтириб чиқарган.
Аввалроқ Reuters Иорданиядан камида 14 киши сувсизланиш ва ҳаддан ташқари иссиқдан вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Яна 17 нафар зиёратчи бедарак йўқолганлар рўйхатида қайд этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Мутолаа: Хазина. Ҳикоя
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ургут кашталарига хорижда харидор кўп
- Бугун, 15:05
- Маданият