Ноёб қобилиятга эга болалар

Ҳар биримиз болалигимизда ҳеч бўлмаганда бир марта қандайдир ғайритабиий кучга эга бўлиш ёки одамларнинг фикрларини ўқий олиш қобилиятига эга киши бўлишни орзу қилганмиз. Дунёда ҳақиқатан ҳам шундай қобилиятга эга болалар борлигини биласизми?

Тунда кўра олиш

Хитойнинг жанубидаги Дахуа шаҳрида яшайдиган бола биз ҳали ҳам одамлар ҳақида ҳамма нарсани билмаслигимизни исботлаб берди. Ташқи томондан, Нонг Юсуи Хитойдан келган оддий болага жуда ўхшайди. Бироқ уни бошқалардан тубдан ажратиб турадигани - унинг кўзлари. Улар жуда ғайриоддий неон рангга эга ва қоронғуда мушук каби порлайди. Шу сабабли, Нонг кечалари жуда яхши кўришга қодир.

Шифокорлар дарҳол боланинг кўз тузилишини текширишга киришди. Расмий тиббий хулосалар ҳали чиқарилмаган, аммо Нонгнинг кўзларида қоронғуда кўриш имконини берувчи ҳужайралар қатлами  -  тапетум борлиги тахмин қилинмоқда. У мушуклар, итлар, лемурлар ва қоронғуда кўрадиган бошқа жонзотларда учрайди. Шу пайтгача одамларда ҳеч қачон тапетум кузатилмаган.

Дипак Джангра 

Ҳиндистонда танаси 11 000 вольтга бардош бера оладиган ғайриоддий ўсмир яшайди. Дипак ўзининг супер кучини тасодифан, онаси иситиш тизимини таъмирлашни сўраганида кашф этди. Йигит тасодифан металл отвёртка билан яланғоч симга тегди ва унга ҳеч нарса бўлмаганига ажабланди. Албатта, у содир бўлган воқеадан ҳайратда қолди.

Вақт ўтиши билан Дипак электр токи у учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини тушунди, у хотиржамгина ўз танаси орқали бу ҳудуддаги 500 та уйни қувватлантириш учун етарли бўлган электр кучланишни ўтказа олади.

Даҳо қизалоқ

Асли Лондондан бўлган Элиза Тэн Робертс ҳали бола, лекин у аллақачон интеллект даражаси (IQ) 148 ёки ундан юқори бўлганларни қабул қиладиган жамият  - Менса клубининг аъзоси. Бошқача айтганда, Менса клубига сайёрадаги энг ақлли бошлар киради.  Қизалоқ ўзининг 156 (IQ) даражаси билан клуб талабларини тўлиқ қондиради. Қиз ривожланиши билан унинг ақл-заковати ошади, деган шубҳалар бор.

У “дада” сўзини чақалоқ беш ойлигида айтди. Икки ёшида Элиза мукаммал билим билан мақтана оларди. У иккиланмасдан Россия, Индонезия ва 30 дан ортиқ давлатларнинг пойтахтини биларди. Шунингдек, у испан тилида 10 гача санарди ва турли хил учбурчакларни тавсифлаб берарди. Жисмоний ривожланишда ҳам Элиза орқада қолмади. У саккиз ойида юриб кетди ва ўн ойлигида тўлиқ тезликда югурарди.

Менса клубининг Британия филиали президенти, микрокомпьютерлар ихтирочиси Клайв Синклер Элизани кичкина даҳо деб ҳисоблайди. Шунингдек, у ажойиб хотирага эга эканлигини таъкидлайди. Синклернинг сўзларига кўра, уни катта келажак кутмоқда.

Ажойиб қизалоқнинг ота-онаси кимлар экан? Улар оддий одамлар. Унинг отаси Эдвард автомобиль сотувчиси ва двигателлар билан яхши таниш, онаси Луиза эса ҳисобчи. Эдвард ва Луиза Элизани биринчи навбатда бола сифатида кўришади ва улар уни беташвиш болаликдан маҳрум қилишни хоҳламайдилар.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.