"Mercedes-Benz" сотилган миллионлаб автомобилларини қайтариб олмоқда

Германиянинг "Mercedes-Benz" автомобиль ишлаб чиқарувчиси R, ML and GL тоифали миниэвн (кичик фургонли) ва внедорожник (йўл танламас)ларда юзага келиши мумкин бўлган тормоз муаммолари туфайли бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилган миллионга яқин автомобилини қайтариб олади.

Федерал автотранспорт идораси ушбу чора 2004 йилдан 2015 йилгача ишлаб чиқарилган автомобилларга тааллуқлилиги ва тормоз кучайтиргичининг коррозияси хавфи билан боғлиқлигини айтмоқда. Назарий жиҳатдан, бу тормоз педалидаги носозликларга олиб келиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи "чақириб олинган" транспорт воситалари эгаларидан техник кўрикдан ўтказилгунга қадар улардан фойдаланмасликни сўраган.

Россиянинг "Коммерсант" газетасининг хабар беришича, ушбу моделлар Россиядаги барча "Mercedes-Benz" савдоларининг қарийб 20 фоизини ташкил қилган. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг таъкидлашича, мавжуд компонентлар захираси кузгача тугаши мумкин. Чунки март ойи бошида "Mercedes-Benz" Украинадаги уруш туфайли Россия бозоридан чиқишини эълон қилган эди.