Сартепа масканида ичимлик суви исроф бўлмоқда
- 29.01.2019 10:35
- 111
- Самарқанд
Кеча zarnews.uz сайтида Самарқанд шаҳар Буюк Ипак йўли кўчасидаги “Ниҳол” ресторани олдида ичимлик суви қувурининг тешилиши оқибатида булоқ пайдо бўлгани ҳақида ўқиб қолдим.
Минг афсуски, бизнинг Самарқанд шаҳар Сартепа мавзеи Ботир Зокиров маҳалласи ҳудудида - 45-йўналишда қатновчи автобуснинг охирги бекати олдида ҳам бир ҳафтадан буён шундай ҳолат кузатилмоқда.
27-28 январь кунлари ҳудудимизда ичимлик суви узиб қўйилганди. Аммо шу ҳудуднинг ўзида тоза ичимлик суви исрофгарчилигига йўл қўйилгани, бунга тегишли ташкилот масъулларининг бефарқлигига қандай қараш мумкин?
Ўринбой НОРМАТОВ.
Теглар:
ичимлик суви
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа