Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Табиий газдан 2 млн. 142 минг сўм қарздорлик топилди – аёл ундан қутулишнинг янгича усулини қўллади

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ва шаҳар газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан фуқаро Малика Абдураҳмоновага тегишли бўлган Самарқанд шаҳри Қозизода Румий кўчасида жойлашган ошхонада текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, ушбу ошхонанинг табиий газдан 2 млн. 142 минг сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Қарздорлик бўйича ҳудудга бириктирилган давлат инспектори белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирган. Ушбу далолатномани истеъмолчига таништириш ва имзолаш учун тақдим қилаётган вақтида М.Абдураҳмонова Мажбурий ижро бюросининг қатъий ҳисобида турувчи рақамли далолатномасини давлат инспектори Ш.Қаршиевнинг қўлидан тортиб олган. Қасддан далолатномани ёқиб юборган ва шу йўл билан нобуд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Абдурахмоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.