Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЖССТ коронавирус қурбонлари сони 2 миллионга етишини тахмин қилди

Дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони икки миллионга етиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги Фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан таъкидлади.

“Тўққиз ой ичида миллион киши коронавирус инфекциясидан вафот этди. Вакцина пайдо бўлишига яна тўққиз ой вақт кетиши мумкин. Бу вақтга қадар эса яна миллион киши қурбон бўлиши эҳтимоли бор”, дея тахмин қилди ЖССТ вакили. Шу билан бирга, у бундай бўлишининг олдини олиш учун кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ ЖССТ одамларни гриппга қарши эмлаш COVID-19 билан курашда ёрдам бермаслигини, бироқ миллий соғлиқни сақлаш тизимларидаги қўшимча юкни енгиллаштиришда ёрдам беришини маълум қилган эди.