Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўн ёшли қиз йиққан пулларини масжид қурилиши учун эҳсон қилди

Маълумки, бугунги кунда бинолари эскирган, тор масжидлар янги имкониятлар даражасида, кўплаб намозхонларни сиғдира оладиган ҳолатда янгидан қурилмоқда.

Халқ ҳашари, қолаверса, ихлоси баланд кўнгилли инсонларнинг қиш кунларида ҳам олиб бораётган меҳнати билан жойларда мунаввар масжидлар қад кўтармоқда.

Яқинда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи ўн ёшли қизча Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида янги қурилаётган “Дориламон” жоме масжиди учун ўзининг махсус идишчасида йиғиб қўйган барча пуллларини эҳсон қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси маълумот берди.

Қизалоқ мактаб ва бошқа харажатлари учун ота-онаси берган пулларини йиққан. Унинг ушбу хайрли иши кўпларни ҳайратга солди.