Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ туманида мактаб ўқувчилари учун пиёдалар йўлакчаси қурилди

Жорий йилнинг 26 сентябр куни @yurtimizda телеграм каналида “Пайариқ туман ҳокимлиги мутасаддилари уйқудан уйғонинг!” номли танқидий мақола чоп этилган эди.

Ушбу мақолада Пайариқ туманидаги Фидокор ҳамда Баҳрин маҳаллалари фуқаролари маҳалла ҳудудидаги 20-умумий ўрта таълим мактабига олиб борувчи автомобиль йўлининг ёнида пиёдалар йўлаги қурилиши жорий йилнинг март ойида бошлангани, бироқ ушбу қурилиш ишлари ҳанузгача якунига етказилмаганлигидан норози бўлинган мурожаат кўрсатилган эди.

Бугунги кунда ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетишларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Пайариқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалла ҳудудидаги 20-умумий ўрта таълим мактабига олиб борувчи автомобиль йўлининг ёнидан 0,6 километр пиёдалар йўлакчаси қурилиши ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилди.

Пайариқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси.