Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркияда икки ойлик танаффусдан сўнг ресторан ва кафелар фаолияти тикланди

Туркияда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин 1 июнь санасидан эътиборан жиддий енгиллаштирилди. Мамлакатдаги кафе, ресторан, савдо марказлари, истироҳат боғлари, фитнес заллар ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари фаолияти икки ойлик танаффусдан сўнг қайта тикланди. Бироқ Риа Новости нашри мухбирининг сўзларига кўра, ҳозирча мижозлар у ерларга боришга шошилмаяпти.

“Бугунги кун ҳисобидан бор йўғи икки нафар мижоз ташриф буюрди. Одамлар ресторанларга ташриф буюришга чўчишяпти, шекилли”, деди Туркия ресторанлари официантларидан бири Сардор.

Иқтисодий инқироз соясида юзага келган мижозлар фаоллиги кўрсаткичларининг тушиб кетиши сабабли, душанба куни Туркия банклари бизнесни қўллаб-қувватлаш учун тўртта имтиёзли кредитлар пакети фаоллаштирилганини эълон қилди.