Самарқандда автотранспорт корхоналарига 100 ва 200 сўмлик купюралар тарқатилди

7 та тижорат банклари томонидан Самарқанд шаҳридаги 19 та жамоат транспорти хизмати кўрсатувчи корхоналарга банк хизматлари кўрсатилади. Мазкур банклар томонидан йўловчиларга қайтим маблағларини тўлиқ берилишида муаммолар бўлмаслиги учун транспорт корхоналари кунлик равишда кичик (100 ва 200 сўмлик) купюрадаги маблағлар билан таъминлаб келинмоқда. Жумладан, ушбу корхоналарга 24, 25, 26 апрель кунлари 57 000 000 сўм (57 мингта) "100" сўмлик, 22 600 000 сўм (113 мингта) "200" сўмлик купюрадаги маблағлар берилган.

Қ.Собиров,

Марказий банк вилоят бош

бошқармаси бошлиғи.