Қўшработда янги шахта ишга тушди

– Объект қурилишида Ўзбекистондан ташқари, Хитой, Россия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий жиҳозлар, асбоб-ускуналардан фойдаланилди, – дейди Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов. – Чуқурлиги 500 метр, айланаси 6 метр бўлган бу тик лаҳм шахтаси 550 минг тонна ҳажмдаги тошни қайта ишлаш имконини беради. Лойиҳа қиймати 22 миллион АҚШ долларига тенг иншоот мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Маросимда меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ кончилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кон ишчиларига "Президент совғаси" – икки дона "Тез тиббий ёрдам" машинаси топширилди.

Вилоят санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифа­сини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ.