Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

15 кунда 180 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шаҳарда фаолият юритувчи тадбиркорларни хатловдан ўтказмоқда. Ушбу хатловни ўтказишдан мақсад ноқонуний фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш, фаолияти мос келмайдиганларни қайта рўйхатдан ўтказишдан иборат.

- Март ойининг ўтган даври давомида 180 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди, - дейди инспекция бошлиғи ўринбосари Абдуқаҳҳор Мажидов. - 110 нафар назорат касса машинаси, шундан, 50 таси онлайн назорат касса машинаси рўйхатга олинди. Таъкидлаш лозимки, хатлов жараёнида 32 нафар фуқаронинг ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини бошлагани аниқланиб, уларнинг фаолияти қонунийлаштирилди. 16 та тадбиркорлик субъектининг фаолият тури мос келмаганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, хатлов жараёнида 151 нафар “конверт”да иш ҳақи олаётган ишчилар, 350 та ҳолатда ижара шартномалари расмийлаштирилди.

Шу ўринда, яширинча фаолият юритаётган, назорат касса машинасидан харид чеки бермасдан, нақд пул тушумини яшираётган тадбиркорларга мурожаат қилмоқчимиз. Мамлакатимизнинг янада ривожланиши, обод бўлишида, сифатли таълим ва тиббиёт, чегараларимиз мустаҳкамлиги сиз ва биз тўлаган солиқлардан таъминланади.

Солиқлардан қочманг, давлат солиқ органлари ходимлари сизга кўмакчи бўлишга ҳамиша тайёр.