Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020 йили 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган, асосий жабрланувчилар эркаклар

Бугунги кунда республикамизда энг кўп содир этилаётган жиноятлардан бири фирибгарлик жинояти эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра, 2020 йил давомида республикамизда 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган.

Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаро жиноят жабрланувчисига айланган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар, қолган қисми эса аёлларни ташкил этади. Фуқароларимизнинг ишонувчанлиги ва осон бойиб кетишга бўлган иштиёқи фирибгарларнинг тузоғига тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Чет элга ишга жўнатиш (13,1 фоиз), ер, уй олди-сотдиси (13,9 фоиз), ўқишга ёки ишга киритиш (9 фоиз) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.