8 яшар ўғлини 2 миллион сўмга сотаётган аёл қўлга олинди
- 15.02.2020 10:54
- 301
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 5 февраль куни Ангор туманида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси туман бўлими, ички ишлар бўлими, давлат хавфсизлик хизмати ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбир давомида Термиз шаҳрида яшовчи У.М. исмли аёлнинг қарамоғидаги вояга етмаган ўғли, 2012 йилда туғилган М.М.ни фуқаро О.Б. исмли аёлга Ангор туманидаги ошхоналарнинг бирида 2.000.000 (икки миллион) сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан 13 февраль куни У.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилди.
Теглар:
бола сотиш
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пилолликлар ўқувчиларга туҳфа
- Кеча, 18:13
- Таълим
Зукко шифокор!
- Кеча, 18:11
- Ўқинг, қизиқ!
Ёш иқтидорлардан халқаро ютуқ: IELTSдан 8 балл
- Кеча, 18:07
- Таълим
Раисга Янги йил мактуби
- Кеча, 14:28
- Самарқанд