Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда толибонлар ҳужуми оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Толибон экстремистик ҳаракати жангариларининг Афғонистон шимолидаги Таҳар вилоятининг ҳукумат блок – постига ҳужуми оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб хабар берди.

Вилоят ҳокимияти вакили Муҳаммад Жавад Ҳижрининг агентликка берган маълумотига кўра, ҳужум жума кунига ўтар кечаси содир этилган. Афғонистон хавфсизлик кучларининг олти нафар ходими ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган. Бундан ташқари, аҳоли яшаш жойига портлаш снаряди тушиши оқибатида икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна иккитаси жабрланган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва илгари мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида катта ҳудудни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган Толибон экстремистик ҳаракати жангарилари ўртасида қарама-қаршилик давом этмоқда. Сўнгги вақтларда Афғонистонда, террористик гуруҳ “Ислом Давлати” (ИШИД)нинг таъсири кучайди.