Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламига кимлар киради?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Отабек Ҳожиниязов «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига изоҳ берди.

Қонун лойиҳасида аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари тушунчаси берилган бўлиб, унга кўра товарлар (хизматлар)ни харид қилишда ёки меҳнат бозорида иш топишда қийинчиликка дучор бўлаётган ёхуд ўзгаларнинг кўмагига муҳтож шахслар ижтимоий заиф қатлам ҳисобланади.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, ушбу қатламга қуйидагилар киради:

— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон болалар;

— етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

— ижтимоий аҳамиятга молик бўлган касалликлар ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, психиатрик, наркологик, эндокринологик, инфекцион, таносил касаллиги, ОИТС, мохов ва касб касаллиги)га чалинган шахслар;

— қарамоғида 16 ёшга тўлмаган ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар;

— ўқишни тугатгандан кейин 3 йилдан ошмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари;

— «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари;

— жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахслар;

— ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

— муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахслар.