Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Алла" қисқа метражли фильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Ёш кинорежиссёр Фотиҳ Насимовнинг "Алла" қисқа метражли фильми Минскда ўтказилган "Ладошка" халқаро фестивалида ғолиб бўлди.

"Алла" фильми фестивалнинг "Энг яхши қисқа метражли фильм" номинациясида совринни қўлга киритди.

Бундан аввал "Алла" қисқа метражли фильми Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган "Бастау" халқаро кинофестивалида қатнашган эди.

"Алла" қисқа метражли фильмини Фотиҳ Насимов диплом иши сифатида, давлат гранти асосида суратга олган.

Фотиҳ Насимов айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти магистрантидир.