Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШ Хитойга қарши янги санкциялар қўлламоқчи

Бу ҳақда Reuters бир нечта манбалар асосида маълум қилмоқда.

Кўриладиган чоралар ХХРнинг камида 14 нафар мансабдор шахсига тааллуқли бўлиб, улар Хитой ҳукуматининг Гонконг қонунчилик кенгашининг тўрт нафар оппозиция депутатини четлатиш тўғрисидаги қарори туфайли қўлланилади.

Иқтисодий санкциялар 7 декабрдан бошлаб жорий этилиши мумкин. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп маъмурияти унинг ўрнида Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден тайинлангунига қадар Пекинга атайин босимни кучайтирмоқда, дейилади манбада.

Ноябрь ойида Гонгконгда тўртта мухолифат қонунчисини четлаштиришган эди. Бу Гонконг қонунчилик кенгашининг барча аъзолари учун қонуний талаб сифатида ватанпарварликни ўз ичига олган янги резолюция қабул қилинганидан кейин юз берди. Ҳужжатга кўра, энди қонун чиқарувчилар суд қарорисиз лавозимидан четлаштирилиши мумкин.

Гонконг миллий хавфсизлиги ҳақидаги қонун Хитой парламенти томонидан 30 июнь куни қабул қилинган эди. Бу Хитой ҳукуматига миллий хавфсизликка таҳдид қилувчи ҳаракатларни бостириш, хусусан, норозилик намойишларининг олдини олиш ва йўлбошчиларни жавобгарликка тортиш ҳуқуқини беради. Вашингтонда қабул қилинган ушбу қонунни аннексия (мамлакат ёки унинг бир қисмининг бошқа давлатга мажбурий қўшилиши) деб номлашди. Хитой ўз ўрнида бу масалалар мамлакат ички ишларига алоқадорлигини таъкидлади.

Гонконг 1997 йилдаги Англия ва Хитой ўртасидаги ижара шартномасидан Хитой таркибига қайтди. Хитой ва Буюк Британиянинг қўшма декларациясига кўра, шаҳарга 50 йиллик кенг автономия ваъда қилинган.