Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аскарлар қасамёд қабул қилди

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд горнизонида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг қасамёд қабул қилишларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А.Саидов Мудофаа вазирининг аскарларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Ҳарбий қасамёд қабул қилишга бағишланган тадбир карантин талаблари ва қоидалари асосида ўтказилди.

Аскарларга Президентимиз томонидан юборилган китоблар совға қилинди.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Бахтиёр Мустанов.