Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
- 24.02.2022 10:51
- 300
- Қонун ва ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирув ёшидаги фуқаролари 2022 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.
Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2022 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа