Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Беш марта судланган она яна судланиши мумкин...

Қонунчилигимизга кўра, ота-она фарзандлар тарбиясида бирдек масъул. Агар улар ажрашадиган бўлса, болани (ёки болаларни) олиб қолган томонга иккинчи томон алимент пули тўлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор З.Р. томонидан ундирувчи З.Т.нинг фойдасига тўрт нафар фарзандининг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Қарздор З.Р. яъни болаларнинг онаси муқаддам беш маротаба Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси билан судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқариб олмасдан, алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Шу сабабли, Ургут туман маъмурий судининг қарори билан З.Р.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг ҳам фуқаро З.Р. тайинланган маъмурий жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келиб, бугунги кунга қадар унинг алимент тўловларидаги қарздорлиги 6 млн. 977 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Ургут туман бўлими томонидан фуқаро З.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Ургут туман бўлими.