Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Божхоначиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди

Сайлов тарғиботи ойлиги доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Мен сайловда фаол иштирок этаман!” мавзусида ҳуқуқий-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар адлия бўлими бошлиғи Б.Жумабоев, 56-сайлов комиссияси аъзоси Б.Раҳимов божхона тизими ходимларига сайлов қонунчилиги, янги кодекс асосида сайловларга тайёргарлик жараёнлари ҳақида тушунча ва маълумотлар беришди.

Шунингдек, тадбирда божхона маъмурчилигининг такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигига ҳам тўхталишди.

Ушбу кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Эндиликда, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.