Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Боласини сотаётганда ушланган самарқандлик аёлга боласи қайтариб берилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура департаменти ходимлари томонидан 5 миллион сўмга ўз фарзандини сотаётган вақтида ушланган 38 ёшли аёлни Хотин қизлар қўмитаси кафилликка олган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Конимех туман бўлими ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор тадбир давомида, тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган аёлга, Феруза Алмаматова ўз фарзандини 5 миллион сўм эвазига сотган эди.

У ўз фарзандини сотиши сабаби сифатида туғиладиган боласини боқа олмаслигини, турмуш ўртоғининг ёши катта эканлиги, боласини вояга етказиш учун турмуш ўртоғини умри етмаслигини, болани бир ўзи катта қила олмаслигини, шунинг учун боласини сотишга мажбур бўлганини айтган.

“Jahon.uz” нашри хабарига кўра, ушбу жиноят ортидан, Кармана тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг“а” банди билан судланаётган Алмаматова Феруза Абсамиевнага нисбатан Суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида уни тўлиқ назорат қилиб, иш билан таъминлаб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш имкониятини яратиб беришини билдириб, бу ҳақда кафолат хати тақдим қилгани айтилди.

Судланувчи Феруза Алмаматова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва унга сутканинг кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиши чекланди.

Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сақланаётган 2019 йил 4 март куни туғилган Ғ. М. К. ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг онаси Ф.Алмаматовага қайтарилди.

Шу ўринда бир савол туғилади. Фарзанди ўзига қайтарилган Ф. Алмаматова яна жигарбандини сотиб юбормаслигига ким ишонади. Кафилликка олган Хотин-қизлар қўмитаси Самарқандда ИИБ ходими томонидан ечинтирилган ўғри аёлни ҳам кафилликка олган ва ҳеч қанча вақт ўтмасдан у аёл ўғирликда айбланиб қамалиб кетганди.

Хулоса ўзингиздан, биз фақат ҳаммаси яхшилик билан тугаши тарафдоримиз.