Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун Россияда ўзбекистонлик 4 нафар боксчи рингга кўтарилади

Бугун, 1 февраль куни Россиянинг Калининград шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Бу ҳақда “Оламспорт” нашри хабар бермоқда.

Ушбу бокс кечасида бирйўла тўрт нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилади. Кеча боксчилар тарозига чиқишди. Шукуржон Раҳимов 59,7 килограмм, Рустам Тўлаганов 79,3 килограмм, Одилжон Аслонов 73,2 килограмм ва Улуғбек Мубинов 114 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилади.

Ўзбекистонлик боксчилар қуйидаги рақибларга қарши жанг қилади: Рустам Тўлаганов (2-0-0) - Норберт Даровски (23-8-2) (Польша), Одилжон Аслонов (1-0-0) - Снамисо Нтули (4-3-0) (ЖАР), Улуғбек Мубинов (дебют) - Срдан Говедариса (7-8-0) (Босния), Шукуржон Раҳимов (дебют) - Рипфумело Чиквамбана (6-3-0) ЖАР.

Эслатиб ўтамиз, жанг оқшоми бугун Калининграддаги “Янтарний” спорт мажмуасида ташкил этилади.