Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Булунғурлик депутат сўров билан кифояланмади. Йўллар таъмирланди, симёғочлар янгиланди

Халқ демократик партиясидан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар Президент Мурожаати ҳамда партия сайловолди дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор билан ёндашмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутати А.Маллаев Хўжабачча, Қирқшода маҳаллаларида мавжуд муаммоларни ўрганди.

Ўзаро суҳбатлар давомида аниқланган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилди. Бу орқали мавжуд муаммолар юзасидан тушунтириш ёки ваъда билан кифояланилишига йўл қўйилмади.

Натижада, Хўжабачча қишлоғидаги 1,5 километр хўжаликлараро ички йўлга тош-шағал тўкиб текисланди. Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида мавжуд сув иншоотини таъмирлаш ишлари бошланди.

Шунингдек, Қирқшоди маҳалласида яроқсиз ҳолатдаги бешта симёғочлар янги симёғочларга алмаштирилди.

Депутат томонидан округ ҳудудидаги маҳаллаларда ажримлар сонини қисқартириш ҳамда туй маросимларини тартибли ўтказиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

- Давлатимиз раҳбари биз депутатлардан нафақат халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, жойларда одамлар қандай кун кўраётганини билиб бориш, шу билан бирга, бошқарув органларига нисбатан талабчан бўлишимизни таъкидламоқда, - дейди А.Маллаев. – Бундай даъватдан кейин сайлов округида ишламаётган ноибни халқ кечирмайди.

Одамларга нафингиз тегса, қайсидир муаммонинг ечимида фаоллик кўрсатсангиз албатта, улар сизга ишонади, ортингиздан эргашади.

ХДП вилоят кенгаши ахборот хизмати.