Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Динамо” ўз майдонида “Локомотив”ни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасининг 12-туридан жой олган “Динамо” – “Локомотив” учрашуви 2:1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Қадамбой Нурметов аниқ зарба билан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Голдан 4 дақиқа ўтиб, Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 72-дақиқасида Нурметов дублга эришди: Бобур Қосимовнинг марказга узатган тўпини бўш қолган дарвозага йўллади.

Умумий ҳисобда 18 очкони қўлга киритган самарқандликлар суперлигада тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.