Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Диққат! Самарқанд шаҳри айрим кўчаларида вақтинча ҳаракат тўхтатилади

2019 йилнинг 14-15 июнь кунлари профессионаллар ўртасида Самарқанд шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича халқаро турнир ўтказилади. Турнир ўтказилаётган ҳудудда, жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокими в.б.  Б.Облоқуловнинг тегишли фармойиши қабул қилинди. Унга кўра Самарқанд шаҳридаги қуйидаги кўчаларда жорий йилнинг 15 июнь куни соат 18.00 дан 23.00 гача  автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча таъқиқланади:

- Алишер Навоий кўчасининг Университет хиёбони билан туташган қисмидан Мустафо Камол Ота Турк кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида;

- Абдураҳмон Жомий кўчасининг Университет хиёбони билан туташган қисмидан Ўзбекистон кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча таъқиқланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги.