Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Доиралар “зарб”и дилларга завқ улашди

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри “Зарафшон” ёш доирачилар тўгараги ташкил топганига 40 йил ҳамда шу тўгарак асосчиси Бахтиёр Жобиров таваллудига 70 йил тўлиши муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда тўгарак аъзолари, уларнинг ота-оналари, таниқли доирачилар, устоз санъаткорлар иштирок этди. Концерт дастурида 120 нафар доирачилар иштирок этди.

– Тўгарагимиз кўп йиллардан бери турли фестивалларда, “Зарб” республика кўрик танловида юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда, - дейди тўгарак раҳбари Жамол Ибрагимов. - Биз ушбу фестивалларда “Наврўз”, “Ёшлик”, “Тантана” сингари доира ижро усулларини намойиш этиб келяпмиз. Бугунги тадбир устоз, Б.Жобировнинг хотирасини ёдга олиш, ёш доирачиларимизни қўллаб-қувватлаш, келажак авлоднинг санъатга бўлган меҳрини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Тўлқин СИДДИҚОВ.