Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Энди барча автомашиналар чироғи ёқилган ҳолда ҳаракатланади

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори (292-сон, 09.04.2019 й.) қабул қилинди. Адлия вазирлиги телеграм каналида ёзилишича, ўзгартиришларга мувофиқ:

  • светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;
  • Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;
  • аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;
  • айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка эга;
  • куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;
  • қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;
  • велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

Қайд этилишича, ўзгартиришлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.