Энди инспекторлар йўлларда чарчаган, уйқуси келаётган ҳайдовчиларга кофе ёки чой беради
- 04.04.2019 12:59
- 476
- Самарқанд

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини янада ошириш учун тунги кофе брейклар ташкил этишмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари транспорт эгасини тўхтатиб, агар ҳайдовчи чарчаган ёки уйқуси келаётган бўлса унга кофе ёки чой тутқазиб, унинг ҳушёрлигини оширишга ҳаракат қиляпти.

«Тунги кофе брейк» тадбирлари вилоятимизнинг М-37 йўлидаги ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи масканларида ташкил этилган.

– Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад, аввало, йўлларда кўнгилсиз воқеа ва ҳодисаларнинг олдини олиш, – дейди Оқдарё туман ЙҲХГ катта инспектори лейтенант Обид Шарипов. – Шу билан бирга ҳайдовчи ҳамда йўловчиларнинг манзилларига соғ-омон етиб олишларидир. Ўйлаймизки, бу каби тадбирларнинг ўтказилишидан автомобиль ҳайдовчиси ҳам, йўловчилар ҳам мамнун бўлишмоқда.


Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади
- 33 дақиқа аввал
- Ўзбекистон
Маданият ва санъат ходимлари эътироф этилди
- Кеча, 17:02
- Маданият