Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ер остидан газ тармоғига уланиб олган оҳакчининг сири фош бўлди

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай тумани “Муқумий” маҳалласида жойлашган А.Каримовга тегишли “KARIM QURILISH SAVDO” хусусий корхонасида табиий газдан фойдаланиши ҳамда тўловлар ўз вақтида амалга оширилиши ҳолати ўрганилди.

Корхона техник шартларда кўрсатилган “Муқумий” маҳалласида жойлашган саноат газ тақсимлаш пункти орқали газ тармоғига уланган бўлса-да, корхона мансабдор шахслари Вазирлар Маҳкамасининг 22-сонли Қарорининг 2-иловаси сифатида тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 125-бандига зид равишда фойдаланиб келган.

Улар “Оқтош-1” газ тақсимлаш пунктидан умумий фойдаланишдаги “Тинчлик” маҳалласига йўналтирилган газ тармоғига ноқонуний уланиб олишган. Ноқонуний тармоқни ер остига яшириб, 3 та оҳак пишириш печларида 78 дона қўлбола усулда ясалган горелкаларда табиий газдан фойдаланиб келинган.

Оқибатда эса вилоят бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалига 110 млн. 448 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан “KARIM QURILISH SAVDO” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.