Эртага Улуғ Турсунов кўчасидан ҳоким ўринбосари ўтади

Сайтимиз ва телеграм каналимизда 7 ноябрь куни “Бизнинг кўчага ҳам ҳокимлар келармикан?” сарлавҳали материал бериб, Самарқанд шаҳар У.Турсунов кўчасидаги ҳолат ҳақида ёзган эдик.

Афсуски, ўтган вақт мобайнида ушбу материалга мутасаддилар жавоб беришни ўзларига эп кўришмаган эди.

Эртага, 12 ноябрь куни вилоят Матбуот уйида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров иштирокида шаҳардаги йўлларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳақида матбуот анжумани ўтказилар экан. Балки мақолага шу тадбирда жавоб берилар.