Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Фарғона ҳақиқати” ходимлари малака ошириш учун Самарқандга келади

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими бошқарувининг навбатдаги йиғилишида “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2018-2019 йиллардаги сонлари таҳлил этилди.

Уюшма вилоят бўлимининг хабар беришича, йиғилишда газетада чоп этилаётган материаллар сифати ва мазмуни, журналист маҳорати атрофлича таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Газетада танқидий-таҳлилий мақолалар камлиги, жанрлар имкониятларидан унумли фойдаланилмагани таъкидланди.

Йиғилиш якунида вилоят бош нашри мазмун-мундарижасини бойитиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. Жумладан, газета ижодий ходимларни малака ошириш учун “Халқ сўзи” ва “Зарафшон” газеталари таҳририятига юборишга қарор қилинди.