Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фестивалда иштирок этувчи меҳмонлар 24-27 август кунлари Самарқандга ташриф буюради

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида улуғ айём тантаналарига ҳамоҳанг тарзда “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали, “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро анжуман ҳамда “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мерос ҳафталиги каби нуфузли тадбирлар ташкил этилади.

Мазкур нуфузли тадбирларда иштирок этиш учун меҳмонлар 24-27 август кунлари Самарқандга ташриф буюриши Маданият вазирлиги томонидан маълум қилинди.

Дастлабки маълумоларга кўра, 24 август куни “Шарқ тароналари” мусиқий фестивали доирасидаги тадбирларда иштирок этадиган Туркманистоннинг “Арчабил” мусиқий жамоасидан 6 нафар ва Тожикистоннинг “Badakhshan” мусиқий жамоасидан 6 нафар санъаткор Самарқанд шаҳрига етиб келади.

Тўлқин Сиддиқов.